Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

икки тарафидан исталганини танлаш, ҳар икки тарафи бир хил бўлиши, (أو ) маъносини англатиши, тингловчига мубҳам қилиб кўрсатиш ва (بل балки) маъноларида. Унинг қайси маънода келаётгани қаринага қараб аниқланади. Оятни бутунлигича кўриб чиқадиган бўлсак, бу ерда (أو ) унинг (بل ) маъносини англатаётгани аён бўлади. Чунки бу ердаги мазмун шундан иборатки, тош уларнинг дилларидан кўра яхшироқ, фойдалироқ. Уларнинг қалблари тош кабигина эмас, тошдан ҳам баттардир.


فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً

(Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир). Яъни, улар тош кабидир, балки, тошдан ҳам қаттиқроқдир. Уларнинг қалблари тошдан ҳам қаттиқ. Негаки, тошда бироз бўлса ҳам яхшилик бор, фойда бор. Уларнинг қалбларида эса на яхшиликдан ва на фойдадан асар ҳам йўқ. Айрим тошлардан сувлар отилиб чиқади, айримлари ёрилиб, улардан булоқлар оқади, айримлари Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ Таоло бизга Ўзи кўриниш берган пайтида бир тоғнинг майда-майда бўлиб кетгани ҳақида хабар беради.


فَلَمَّا تَجَلَّى رَبُّهُ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُ دَكّاً
– „Қачонки, Парвардигори у тоққа кўринган эди, уни майда-майда қилиб ташлади“.    [7:143]


Кейин Аллоҳ Таоло бу муборак оятлар якунида Ўзининг бандаларининг амалларидан ғофил эмаслигини, уларни ҳар доим кузатиб туришини, қилган ишларини белгилаб, ёзиб боришини, ҳеч бир ишлари назардан четда қолмаслигини, улар учун шу дунёда ёки охиратда жазо беришини айтади.
Бир нарсадан ғафлатда қолиш уни унутиб, эътиборсиз ташлаб қўйишдир. Аллоҳ уларга бу тошюракларнинг ифлос ишларидан Ўзининг ғофил эмаслигини, ҳаммасини билиб, ҳисоблаб туришини билдиряпти.


Хуллас, бу буюк оятлар ҳақида тадаббур қилган киши яҳудларнинг табиатларида ишни пайсалга солиш, иккиланиш, умуман бажармасликнинг иложи бўлмай қолганда кечиктириш учун баҳоналар ўйлаб топиш каби иллатлар мавжудлигини англайди. Улар ўзларини яратган Аллоҳ билан ҳам, уларга ҳақиқатни олиб келган пайғамбарлари билан ҳам, ҳамма одамлар билан ҳам шундай муомалада бўладилар.

 

Улардан ҳуқуқлар ҳужжатлашишу қаноатлантириш, музокаралару шартномалар орқали эмас, шайтон васвасаларини эсдан чиқартириб юборадиган зарбалар орқали олинади. Мадинада Пайғамбар с.а.в. уларнинг муаммосини мана шундай ҳал қилганлар. Чунки улар аҳду паймонларини бузгандилар, хиёнат қилгандилар. Фаластин борасидаги ягона ечим ҳам мана шудир. Тонг яқин!

@ @ @

 

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Бақара сурасидан биринчи пора, биринчи қисми ниҳоясига етди.


Энди Аллоҳнинг изни ила иккинчи чорак тафсирига киришамиз, у
أَفَتَطْمَعُونَ أَن يُؤْمِنُواْ لَكُمْ
оятидан бошланади
сешанба, 5 зулҳижжа 1416ҳ – 23 апрел 1996м

 

126-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204